Марокаш ЖЧ-2026 мезбонлигини қўлга киритса, ФИФАга 5 млрд доллар фойда ваъда қилмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Марокаш агар ЖЧ-2026 мезбонлигини қўлга киритса, ФИФАга 5 млрд доллар фойда олиб келишга ваъда бермоқда. Улар мусобақа чипталарининг ўртача нархини 200 доллар этиб белгилашмоқчи.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ ФИФА инспекторлари Марокашга мундиал мезбонлиги учун 5 баллик тизимда 2,7 балл қўйишган эди. Уларнинг фикрича айни дамда ушбу мамлакат бу қадар йирик мусобақани ўзида қабул қилиш учун етарли инфратузилмаган эга эмас.

Маълумот учун, ЖЧ-2026 мезбони расман эртага Москвада бўлиб ўтадиган ФИФА конгрессида эълон қилинади. Ҳозирча даъвогарлар қаторида Марокашдан ташқари шунингдек АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари ҳам бор.

Таъкидлаш керакки, ушбу мундиалда иштирокчилар сони 32та эмас, балки 48тани ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!