Марсело: "Реал"дан мени ҳайдашмайди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Марсело жамоадаги фаолияти ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Агарда "Реал" мени сотиб юборишни режалаштираётган бўлса, мен бунга тайёрман. Ўз кучимга ишонаман, лекин бир кун келиб "қироллик клубига" керак бўлмай қолсам мен жамоани тарк этаман. Албатта, қайғураман.

Тан олиш лозим, бугунги кунда мен ўзимни яхши кўрсата олмаяпман. Бунинг асосий сабаби оҳирги 2 ойда 3 марта жароҳатланганимдир. 

Шуни айтишим жоизки, меҳнат қилиб, майдонда ўзимни кўрсатиб яхши натижага эришишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман, - дея Марселонинг сўзларидан иқтибос келтиради As нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!