Мбаппе - Европанинг энг қиммат ўйинчиси. Роналду Топ-10га киритилмади

Спорт тадқиқотлари маркази CIES Европанинг ТОП-5 чемпионатларида тўп сурувчи ўйинчилардан энг қиммат футболчиларни аниқлади. Бу рўйхатни тузишда ўйинчининг ёши ва клуб билан тузган шартномаси эътиборга олинган.

CIES тузган рўйхатга кўра, ПСЖнинг 20 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппе энг қиммат футболчи деб топилди. “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг трансфер нархи сўнгги вақтларда тушиб кетди ва ушбу топ-10ликка киритилмади.

1. Килиан Мбаппе (ПСЖ) - 218,5 млн евро;
2. Харри Кейн (“Тоттенхэм”) - 200,3 млн;
3. Неймар (ПСЖ) - 197,1 млн;
4. Раҳим Стерлинг (“Манчестер Сити”) - 185,8 млн;
5. Муҳаммад Салах (“Ливерпуль”) - 184,3 млн;
6. Пауло Дибала (“Ювентус”) - 171,9 млн;
7. Лионель Месси (“Барселона”) - 171,2 млн;
8. Ромелу Лукаку (“Манчестер Юнайтед”) - 162 млн;
9. Филиппе Коутиньо (“Барселона”) - 157 млн;
10. Лерой Сане (“Манчестер Сити”) - 156,1 млн.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!