Мэнди Минелла кутилмаганда қоқилди

Япониянинг Хиросима шаҳрида "Hana-cupid Japan Women’s Open" халқаро турнирининг иккинчи давраси кескин ва муросасиз ўтмоқда.

Ушбу босқичда Тайвань шарафини ҳимоя қилаётган Су-Вэй Се Люксембург вакиласи Мэнди Минеллани 6:3, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Су-Вэй чорак финалда австралиялик Айла Томляновичга қарши ўйин ўтказадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!