Месси, Роналду ва Черишев Пушкаш соврини учун курашишади
ФИФА жорий 2018 йилдаги энг чиройли голга бериладиган Ференц Пушкаш соврини учун даъвогарларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра Денис Черишев, Гарет Бэйл, Лазарос Христодулопулос, Криштиану Роналду, Жоржиан де Арраскаэта, Райли Макгри, Лионель Месси, Бенжамен Павар, Рикарду Куарежма ва Муҳаммад Салоҳ ушбу соврин учун курашни давом эттиришади.
Ушбу соврин 24 сентябрь куни Лондонда бўлиб ўтадиган тантанали маросимда топширилади.
Фикрлар