Мессининг собиқ устози тез орада Хитой терма жамоасини бошқаради
Аргентиналия мутахассис Хорхе Сампаоли Хитой терма жамоасини бошқариш учун яққол номзод сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда La Cuarta хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Сампаолининг агенти Фернандо Баредес айни пайтда шартнома шартлари бўйича хитойликлар билан музокаралар олиб бормоқда.
Томонлар фақатгина айрим айрим молиявий шартларни келишсалар бўлгани. Сампаоли 2021 йилнинг сўнггига қадар Хитой терма жамоаси билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сампаоли охирги марта Аргентина терма жамоасини бошқарганди.
Фикрлар