Мейвезер ММАдаги дебют жангида 88 млн доллар ишлаб олиши мумкин

  • 7 ноябрь, 2018, 16:25
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони енгилмас Флойд Мейвезер аралаш яккакурашлардаги дебют жангида 88 миллион доллар ишлаб олиши мумкин, дея хабар беради Tokyo Sports нашри.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мейвезер MMAда жанг ўтказиш учун RIZIN ташкилоти билан шартнома имзолаган. Унга кўра спортчи 31 декабр кунги турнирда япониялик кикбоксчи Тенсин Нацукава билан жанг қилади.

Маълум бўлишича, Флойд бу жанг учун 7 миллиард йена олади. Бу ҳозирги курс билан тахминан 61,8 млн долларни ташкил қилади. Яна у миллиард йена (тах. 26,5 миллион доллар)ни Мейвезер жангнинг пулли трансляцияларидан ишлаб олишга умид қилмоқда.

Мейвезер ва Нацукава жанги қоидалари ҳозирча тасдиқланганича йўқ. Жанг ўз бағрига 40 минг мухлисни сиғдира оладиган “Сайтама Супер Арена”да ташкил этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!