Мезбонлар ёш теннисчиларимизни тўхтата олмади
Қозоғистонда теннис бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида "Uralsk Open - 2016" халқаро турнири бошланди.
Ўсмирлар ўртасидаги яккалик беллашувларида ҳамюртимиз Искандар Каримов дастлабки учрашувда россиялик Владислав Бураков билан куч синашди. Ўзбек теннисчи устунлиги ўтган беллашув ҳамюртимизнинг 6:1, 6:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Искандар Каримов жуфтликлар мусобақасида британиялик Йинг Хоу билан биргаликда мезбон теннисчилар - Сундет Нагиметов ва Бегзод Усипбековни 6:0, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Одил Каримов эса россиялик Акшин Мехтиев билан бирга қозоғистонлик Кирил Бабичев ва Темирлан Наврўзовдан 6:4, 6:0 ҳисобида устун келди.
Қизлар ўртасиаги жуфтлик мусобақаларида иккинчи рақамда сараланган ўзбекистонлик теннисчилар - Лайло Баҳодирова ва Милана Масленкова мезбонлар шарафини ҳимоя қилаётган София Сохетская ва Алиша Молдахметова устидан 6:1, 6:3 ҳисобида устун келди.
Яна бир ҳамюртимиз Юлия Ким арманистонлик Нарине Саргсян билан бирга қозоғистонлик Дарья Елфимова ва Милана Ахматовани 6:0, 6:3 ҳисобида доғда қолдирди.
SPORTS.uz

Фикрлар