"Милан" 18 ёшли португалиялик футболчини сотиб олмоқчи

  • 16 январь, 2019, 17:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лиссабоннинг "Спортинг" клуби ҳимоячиси Тиагу Жало фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Tecno

Sky Sports Italia тарқатган хабарга кўра 18 ёшли футболчи "Милан"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. “Россонерилар” Жалони жорий қишки трансферлар давридаёқ таркибга жалб этишмоқчи.

Таъкидлаш керакки, португалиялик футболчига шунингдек “Лацио”дан ҳам таклифлар бор. Бироқ, “Милан” бу борада фаворит сифатида тилга олинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!