"Милан" "Барселона"нинг 19 ёшли футболчиси учун 10 млн евро тўлашга тайёр

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италиянинг "Милан" клуби "Барселона" ярим ҳимоячиси Рики Пучага жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар бермоқда.

Унга кўра “кўк-анор ранглилар”нинг 19 ёшли тарбияланувчиси мавсумга тайёргарлик жараёнидаги йиғинлар пайтида “россонерилар” устози Женнаро Гаттузонинг эътиборига тушган. Миланликлар ушбу футболчи учун каталонияликларга 10 миллион евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Пуч жорий мавсум “Барселона”нинг иккинчи жамоасида 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та голга ассистентлик қилишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!