"Милан" Мексика терма жамоаси етакчисини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

Италиянинг "Милан" клуби "Порту" ярим ҳимоячиси Эктор Эррерани ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди.

Sport Mediaset тарқатган хабарга кўра "росонеррилар" 28 ёшли мексикалик футболчининг трансфери борасида жиддий қадам ташлашган. Аниқроғи, улар футболчининг агенти Габриэль Мораес билан келишувга эришишган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Эрреранинг хизматларига “Интер” ва “Рома” каби А Сериянинг бошқа грандларидан ҳам жиддий қизиқишлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Эктор Эррера жорий мавсум Португалия чемпионатида жами 20та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!