"Милан" Пентекнинг трансфери бўйича келишувга эришди

"Милан" яқин вақтлар ичида "Женоа" форварди Кшиштоф Пентек билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 23 ёшли польшалик футболчи “россонерилар” сафига ўтишга розилик билдирган. Миланликлар эса унга 5 йиллик шартнома ва ҳафтасига 35 минг евро маош ваъда қилишган.

Маълумот учун, Пентек жорий мавсум А Серияда рақиблари дарвозасига 13та гол уришга эришди ва у айни дамда мусобақа тўпурарлари рўйхатида “Ювентус” форварди Криштиану Роналдудан (14) сўнг иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!