"Милан" ҳимоячиси кутилмаганда футболчилик фаолиятини тўхтатди

Италиянинг "Милан" клуби ҳимоячиси Иван Стринич кутилмаганда соғлиги сабаб фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди.

Хабарларга қараганда 31 ёшли хорватиялик футболчида юрак билан боғлиқ муаммо келиб чиққан ва шу боис шифокорлар унга спорт билан шуғулланишни таъқиқлашган.

Эслатиб ўтамиз, Стринич “россонерилар” сафига жорий ёз эркин агент сифатида келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!