"Милан" ҳужумчисини Римда кутишмоқда
"Милан" клуби форварди Фабио Борини "Лацио"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли италиялик футболчига шахсан римликлар устози Симоне Индзаги жиддий қизиқиб қолган.
Маълумот учун, Борини якунланган мавсум “россонерилар” сафида жами 44та баҳсда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар