"Милан" ижарага олган футболчисини қўйиб юбориши мумкин
"Милан" клуби ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко яқин орада "Челси"га қайтиши мумкин.
Football Italia нашрининг хабар беришича, "россоньерлар" 24 ёшли футболчини "Челси"дан ижарага олган ва ушбу шартномани бекор қилишга тайёр.
Малумотларга кўра, жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо Бакайокони Италия футболига мос футболчи эмаслигини таъкидлаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" ўтган мавсум Тьемуэни 40 миллион эвазига "Монако"дан сотиб олганди.
Фикрлар