"Милан" раҳбарияти Гаттузонинг ўрнига муносиб номзод топиб қўйди

  • 24 Oct 21:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Италиянинг "Милан" клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо тез орада ўз лавозимидан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг ёзишича агар “россонерилар”нинг натижалари тез орада яхшиланмаса, раҳбарият мураббийни алмаштириш қарорини қабул қилади. Улар ушбу лавозимга италиялик бошқа бир машҳур мутахассис Роберто Донадонини таклиф қилишни режалаштиришмоқда. Айтиш лозимки, унинг сўнгги иш жойи “Болонья” клуби бўлган эди.

Маълумот учун, “Милан” А Сериянинг ўтган 9та туридан сўнг мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Comments

You must be logged in to commet!