"Милан" сардори АПЛ грандлари эътиборига тушди

Италиянинг "Милан" клуби сардори Алессио Романьоли Англия премьер-лигаси грандларининг эътиборига тушди.

Calciomercato тарқатган хабарга кўра 24 ёшли италиялик ҳимоячига "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Романьоллига шунингдек "Ювентус" ҳам кураш олиб бориши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Романьоли  жорий мавсум “россонерилар” сафида жами 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!