"Милан" январда Суаресни сотиб олишга қаттиқ ишонмоқда

CHERY AUTO

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Денис Суарес қишки трансферлар мавсумида катта ъҳтимол билан каталон жамоасини тарк этиши мумкин.

Tecno

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, 24 ёшли футболчининг хизматларига “Милан” жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Россонерилар” январда таклиф юбормоқчи ва улар трансфер борасида келишувга эришишга ишонишмоқда.

Ўтган ёзда “Фенербахче” Суаресни ижарага олишга уриниб кўрган, бироқ трансфер амалга ошмай қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!