"Милан"нинг асосий ҳужумчиси жароҳат олди
"Милан" клуби форварди Гонсало Игуаин кеча А Сериянинг 11- тури доирасида "Удинезе"га қарши бўлиб ўтган баҳсда жароҳат олди.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли футболчи белидан шикастланган, аммо шифокорлар унинг жароҳатини жиддий деб айтишмаган. Шундай бўлсада, “россонерилар” мураббийлар штаби жамоанинг асосий ҳужумчиси тезроқ соғайиб кетиши учун уни 8 ноябрь куни Европа лигаси доирасида “Бетис”га қарши баҳсда майдонга туширмасликлари мумкин. Чунки, орадан уч кун ўтиб, яъни 11 ноябрь куни чемпионатда “Ювентус”га қарши муҳим баҳс кутиб турибди.
Маълумот учун, Игуаин жорий мавсум “Милан” сафида жами 12та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар