"Милан"нинг кейинги 3та ўйиндаги қайд этадиган натижаси Гаттузонинг клубдаги тақдирини ҳал қилади
"Милан" клуби раҳбарияти бош мураббий Женнаро Гаттузони истеъфога чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sport Mediaset нашри хабар бермоқда.
Унга кўра “россонерилар”нинг сўнгги пайтларда қайд этаётган натижалари раҳбариятни ранжитмоқда. Гаттузонинг жамоадаги келажаги эса А Сериянинг яқин 3та учрашувида қайд этиладиган натижаларга боғлиқ.
Маълумотларга қараганда “Милан” бош мураббийлиги учун Роберто Донадони ва Арсен Венгер номзодлари асосий бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, “Милан” А Сериянинг ўтган 16та тур якунларига кўра 27 очко билан мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар