"Милан"нинг собиқ аъзоси: Ибрагимович бир сафар Гаттузони ахлат қутисига улоқтирган

“Милан” клуби ва Голландия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Урби Эмануэлсон собиқ жамоадоши Златан Ибрагимович ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ибрагимович жудаям мағрур эди ва бу унинг характерининг бир қисми эди. Фаолиятим давомида Златандек футболчини ҳеч қачон кўрмадим.

У Гаттузо билан жуда яқин эди ва улар бир-бирлари билан тез-тез ҳазиллашиб туришарди. Эсимда, бир сафар Ибрагимович Гаттузони кўтариб, ахлат қутисига улоқтирган эди”, - дейди Эмануэлсон.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович айни дамда МЛСда тўп сураётган бўлса, Гаттузо “Милан” бош мураббийи сифатида фаолият юритмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!