Миллатлар лигаси. Голландия Франция устидан узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди

Роттердамдаги "Де Куйп" стадионида кечган беллашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Голларга Жоржиньо Вейналдум ва Мемфис Депайлар муаллифлик қилишди.

Маълумот учун, "учар голландлар" Францияни сўнгги бор 2008 йилги баҳсда мағлуб этган эдилар ва орадан яна 10 йил ўтиб, бу ишни такрорлашнинг уддасидан чиқишди.

Мазкур ғалабадан сўнг Роналд Куман шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди ва 2-ўринда бормоқда. Жамоа келгуси тур Германия майдонидан камида дуранг натижа билан қайтса, гуруҳ ғолиби бўлади. Боиси, ҳисобида 7 очкоси бор Франция ўз ўйинларини ўтказиб бўлди.

Германия - Голландия беллашуви эса 19 ноябр куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!