Миллатлар лигаси. Хорватия бу сафар ҳам Англияни мағлуб эта оладими?

Бугун УЕФА Миллатлар лигасида навбатдаги тур учрашувлари давом эттирилади. Жумладан, Хорватия ўз майдонида Англияни қабул қилади.

Учрашув ҳақида қизиқарли фактлар:

- Англия сўнгги 4та баҳсда Хорватия терма жамоаси дарвозасига 12та гол уришга эришган.

- Англия терма жамоаси сўнгги 5та ўйиндан 3тасида мағлуб бўлди.

- Хорватия терма жамоаси эса сўнгги 3та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти.

- Англия ва Хорватия терма жамоаларининг ўзаро учрашувлар тарихида фақат бир марта дуранг қайд этилган. 1996 йил 24 апрелда “Уэмбли”да бўлиб ўтган ўйинда жамоалар 0:0 ҳисобида нурсиз дурангга имзо чекишган.

- Ушбу жамоаларнинг сўнгги учрашуви ЖЧ-2018нинг ярим финалига тўғри келади. Ўша баҳсда 2:1 ҳисобида хорватлар ғалаба қозонишган эди.

Хорватия – Англия

Стадион: "Руевица" (Риека, Хорватия)

Бошланиш вақти: 23:45

Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия)

Тахминий таркиблар:

Хорватия: Ливакович – Едвай, Вида, Митрович, Пиварич – Ракитич, Модрич – Пьяца, Ковачич, Ребич – Крамарич

Англия: Пикфорд – Уокер, Магуайр, Стоунз – Александр-Арнольд, Дайер, Баркли, Хендерсон, Стерлинг – Рэшфорд, Кейн.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!