"Миллий" стадионининг чимини янгилаш ишлари FIFA Forward дастури орқали молиялаштирилади

  • 5 декабрь, 2018, 11:22
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, шу кунларда Тошкентда FIFA Forward дастури бўйича семинар бўлиб ўтди. Семинар доирасида бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Қатнашчиларга FIFA Forward дастуридан унумли фойдаланиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Tecno

Семинар сўнггида ФИФА вакиллари Элиа де Сантис ва Леонард Гретер "Миллий" стадионига ташриф буюришди. Улар янги мавсум олдидан стадион чимини FIFA Forward дастури орқали янгилаш бўйича босқичма-босқич амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида тегишли кўрсатмалар бериб ўтишди.

Мазкур лойиҳа бўйича келгусида "Миллий" стадионининг чимини янгилаш ишлари FIFA Forward дастури орқали молиялаштирилиши кўзда тутилган. Шунингдек, ФИФА вакиллари "Миллий" стадион билан яқиндан танишиб, фахрий меҳмонлар китобида ўз тилакларини ёзиб қолдиришди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!