Миржалол Қосимов: Гол бош билан уриладими, ёки оёқ билан фарқи йўқ, муҳими ғалаба
Анжуманнинг иккинчи қисмида олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди.
"Табрик учун раҳмат. Тўғрисини айтсам, ўйин жуда қийин бўлди. Русларда бир гап бор: муаммо ярат ва кейин уни ҳал этиб, қаҳрамон бўл. Йигитларга раҳмат.
Рақиб ОФК кубогида иштирок этган, яхши қаршилик кўрсатишди. Ғалаба билан мухлисларни хурсанд этганимиздан хурсандман.
«Пахтакор» ҳам ғалаба қозонди. Ўзбек жамоаларининг ғалабаси давомий бўлсин. Бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. 20 январда йиғинга кетганимизда бундай таркиб ҳам йўқ эди ҳали.
Йигитларимга қойил, улар ҳар бир кўрсатмани тўлиқ бажаришди. Албатта 2-дақиқада гол ўтказиб юбориб, ўйинга қайта олиш яхши нарса.
Гол бош билан уриладими, боши биланми, қорни биланми менга фарқи йўқ. Муҳими гол киритиш ва мухлисларни хурсанд этиш.
Ҳисоб 1:2 кўринишини олгач, иккинчи ҳужумчи - Жасур Ҳакимов ва Ғулом-Ҳайдар Ғуломовни майдонга ташладим. Ҳимоячиларга босим ўтказиш мақсад қилинган эди. Бугун рақиб қарши ҳужумда кучли ўйин намойиш этди.
Жасур Ҳасанов турли нуфузларда тўп сурган ва бугун бу тажриба ўз сўзини айтди. Февраль ойида ҳеч ким жисмонан тайёр бўлмайди. Шунинг учун биринчи навбатда тактик, жамоавий ўйинга эътибор қаратиш керак.
Саудия Арабистонида мавсум қизиган ҳозир. 1 ҳафта вақт бор олдинда. Биринчи навбатда бугунги ўйинни қайта кўриб чиқишимиз керак. Бугун консентрация етмади футболчиларимга. Футболда 90 дақиқа давомида ҳаёл бошқа ерга кетиши керак эмас. Иккала гол ҳам стандарт вазиятдан кирилтилди", - деди Қосимов.
Фикрлар
Пахтакор мураббийлигига сиз хаммадан купрок лойиксиз.
Бир кун албатта уз жойингизни эгаллашингизни хохлаймиз.