Миср спорт вазири Салоҳнинг жароҳати бўйича маълумот берди

 

Миср спорт вазири Ходил Абдул Азиз мамлакат термаси ва “Ливерпуль” клуби етакчиси Муҳаммад Салоҳнинг “Реал”га қарши (1:3) ЕЧЛ финалида олган жароҳати бўйича маълумот берди.

“Салоҳнинг елка бўғими чўзилгани аниқланди. Унинг тикланиши учун икки ҳафта зарур бўлади. Миср терма жамоаси шифокорлари “Ливерпуль” тиббиёт штаби билан алоқада бўлиб турибди.

Муҳаммад “Ливерпуль”да дастлабки тикланиш жараёнини ўтказади кейин эса Мисрнинг Италиядаги йиғинига келади.  ЖЧ–2018 турнири учун якуний таркибни 4 июнь куни эълон қиламиз, Муҳаммад Салоҳ эса албатта ундан жой эгаллайди. Тикланиш жараёнини бошлашдан аввал Салоҳ дам олиши зарур”, – деди Миср спорт вазири.

Маълумот учун, Миср терма жамоаси ЖЧ–2018 турнири гуруҳ босқичида мезбон Россия, Саудия Арабистони ва Уругвай билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!