"Монако" футболчиси: Бу мағлубиятни нима деб аташни ҳам билмайман

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич 4-турида "Монако" ўз майдонида "Брюгге"га 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ушбу йирик мағлубиятдан сўнг монаколиклар ҳимоячиси Жибриль Сидибе ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу шармандали, билмадим буни яна қандай аташ мумкин. Биз дахшатли ўйин кўрсатдик, бу умуман ўз даражамизга мос эмас. Биз якка курашларда ғолиб чиқа олмас эканмиз, ўйинни юта олмаймиз”, - дейди Сидибе.

Эслатиб ўтамиз, Тьерри Анри шогирдлари айни дамда гуруҳда 1 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!