Агуэро Ҳусановдан сюрприз кутмоқда!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентиналик футбол юлдузи Серхио Агуэро “Манчестер Сити”нинг жорий мавсумдаги ютуқларида Нико О'Райли ва Абдуқодир Ҳусановнинг ҳиссасини алоҳида таъкидлаб, ички требл учун курашда бу икки футболчининг ўйинини юқори баҳолади.

Собиқ ҳужумчи “шаҳарликлар”нинг универсал ўйинчиси О'Райлини PFA талқини бўйича йилнинг энг яхши ёш футболчиси мукофотига асосий номзод, деб ҳисобламоқда.

“Манчестер Сити” тарихидаги энг яхши тўпурар бўлган Агуэро Ҳусанов келажакда дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкинлигини айтди.

Таъкидлаш жоизки, спорт директори Угу Виана раҳбарлигида “Манчестер Сити” таркибий ўзгаришлар даврини бошдан кечирмоқда, аммо сўнгги ҳафталарда барча кутилмалардан ошиб кетди. Жамоа март ойидан бери барча мусобақаларда кетма-кет олтита ғалабага эришди ва Гвардиола қўл остидаги иккинчи ички треблга яқинлашди.

Нико О'Райли ва Абдуқодир Ҳусанов сўнгги бир ярим ой давомида деярли ўзгармаган асосий таркибнинг муҳим қисмига айланди. Гвардиола чемпионлик пойгасида хато қилиш имкони йўқлигини яхши тушунади ва ишониш мумкин бўлган футболчиларни майдонга туширмоқда

Stake нашрига берган интервьюсида Серхио Агуэро О'Райлини мақтади. Унинг фикрича, ажойиб мавсум ўтказаётган О'Райли Атлантика ортида ўтадиган келаси жаҳон чемпионатида Англия терма жамоасининг асосий таркибида майдонга тушиш имкониятига эга.

- Ёш футболчи мукофотини қандай танлашлари ғалати, аммо ҳозир Нико О'Райлида жуда яхши имконият бор.

Номзодларнинг тўлиқ рўйхатини билмайман, аммо Нико бу совринга муносиб. У жуда яхши мавсум ўтказмоқда, - деди Серхио Агуэро.

Агуэро Ҳусановнинг ҳам бу мавсумдаги чемпионлик курашидаги улкан ҳиссасини алоҳида эътироф этди. Айниқса таркибдаги муаммолар фонида унинг ҳимояда мунтазам ўйнаётганини юқори баҳолади.

- Ҳусанов тезкор ва шиддатли ўйинчи, менга жуда ёқади. Аммо Райан Шеркида бўлгани каби унинг вақт ўтиши билан қандай ривожланишини кўриш ва кузатиб бориш керак. Мен ҳар доим футболчининг юқори даражасини қанча вақт ушлаб тура олишига қараб баҳолайман.

Агар Абдуқодир уч-тўрт йил давомида шу савияни сақлаб қолса, бемалол дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, деб айта оламиз. Ҳозир унинг салоҳияти жуда катта. Агар шу тарзда давом этса, ҳаммаси ажойиб бўлади.

Лекин ҳозир ҳар йили бир хил юқори даражани ушлаб келаётган бошқа ҳимоячилар ҳам бор. Ҳусановда эса орқа чизиқда улкан имконият бор, камида бу йил кўрганимиз шу, - дейди аргентиналик юлдуз.

О'Райли ва Ҳусанов учун клуб афсонасининг бундай эътирофи жуда катта аҳамиятга эга. Чунки бу сўзлар “Манчестер Сити” тарихидаги энг яхши тўпурар ва жаҳон футболида катта ҳурматга эга ҳужумчи томонидан айтилди.

Ҳусанов қаҳрамонлардан бири бўлган учрашув АҚШда рекорд ўрнатди!

Шацких: Ҳусановни бу футболчи билан солиштирманг!

У мени ютади! Машҳур ҳужумчи Ҳусановнинг зўрлигини тан олди

“Сити”ни биринчи ўринга кўтаришга ҳисса қўшган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродовдан қолган жойни Муҳаммад Салоҳ эгаллайди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!