"Монако" сўнгги 50 йил ичидаги энг ёмон стартни қайд этди
Хабарингиз бор кеча “Монако” Франция чемпионатининг 12-турида “Реймс”га (0:1) имкониятни бой бериб қўйди.
Эътиборлиси, монаколиклар мавсумнинг қаторасига 14-ўйинида ҳам ғалаба нималигини билишмади. Бу эса клуб тарихида сўнгг 50 йил ичидаги энг ёмон старт бўлди.
Бу борадаги энг ёмон натижа 1968-1969 йилги мавсумга тўғри келади. Ўшанда “Монако” қаторасига 16та ўйинда ғалаба қозона олмаган.
Эслатиб ўтамиз, “Монако” бу мавсум расмий учрашувларда сўнгги бор 11 август куни Франция чемпионатининг 1-турида “Нант” (3:1) устидан ғалаба қозонган эди.
Фикрлар