Москвадаги UFC турнирида иштирок этувчи жангчилар номи маълум қилинди

Россиялик аралаш яккакурашлар жангчиси Петр Ян Москвада бўлиб ўтадиган UFC турнирида Чжин Су Сонга қарши октагонга кўтарилади. Кореялик жангчи жароҳати туфайли иштирок этолмайдиган Дуглас Сильва де Андраденинг ўрнига турнирда иштирок этади.

Чжин Су Сон UFCдаги фаолияти давомида 11 марта октагонга кўтарилиб, 9 марта ғалаба қозонган ва 2 марта имкониятни бой берган.

Петр Ян ММА доирасида 9 ғалаба 1та мағлубиятга учраган. Россиялик жангчи ёзда UFCда дебьют жангини ўтказди ва Теруто Ишихаруни мағлуб этишга муваффақ бўлган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!