Моуриньо: Инглизлар уйларига бошларини баланд кўтарган ҳолда қайтишлари мумкин

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо кеча ЖЧ-2018 ярим финали доирасида бўлиб ўтган Хорватия – Анлия (2:1) учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен ушбу натижани ички чемпионати у қадар кучли бўлмаган Хорватия учун жуда катта натижа деб ҳисоблайман. Инглизлар эса бугун йиғлашлари ва шу билан бирга фахрланишлари ҳам мумкин. Чунки, уларнинг жамоаси ҳали жуда ёш ва улар бу турнирда жуда катта ўсишга эришдилар. Улар уйларига бошларини баланд кўтариб қайтишлари мумкин.

Шахсан мен Саутгейтни ўз лавозимида қолдириб, жамоани Евро-2020га муносиб тайёрлаши учун имконият берардим”, - дейди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!