
Моуринью Мхитарянга ҳам имкон берди
“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян кеча Англия лига кубогининг 1/4 финал босқичи доирасида бўлиб ўтган “Бристоль Сити”га (1:2) қарши ўйинда заҳирадан майдонга туширилди.
28 ёшли арманистонлик футболчи учрашувнинг 69-дақиқасида Златан Ибрагимовични алмаштирди. Қизиғи шундаки, Мхитарян деярли бир ой давом этган заҳира ўриндиғидаги танаффусдан сўнг яна майдонга тушди. Эслатиб ўтиш лозимки, Жозе Моуринью уни сўнгги марта 25 ноябрь куни “Брайтон”га (1:0) қарши баҳсда иштирок этган эди.
Фикрлар