Куни кеча профессионал боксчиларнинг янги рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, иккинчи енгил вазн тоифаси (55,3 кг) да ўз жангларини ўтказаётган Муроджон Аҳмадалиев ноябрь ойида ўтказган жангидан сўнг рейтингнинг биринчи поғонасига жойлашган. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, у 24 ноябрь куни америкалик Исаак Заратега қарши жанг ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонган. У ўша жангида ўзининг WBA Intercontinental камарини ҳимоя қилганди.

Маълумот учун, айни пайтда WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони америкалик Даниэль Роман ҳисобланади. Аҳмадалиев биринчи ўринга чиқиб олиш орқали, олтин камар учун асосий давогарлардан бирига айланиб олди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98