Муроджон Аҳмадалиев чемпионлик камарини ҳимоя қилади
Профессионал рингда муваффақиятли юришини давом эттираётган ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини 24 ноябр куни ўтказади.
Жорий йилнинг 23 август куни у чилилик РАмон Контрерасга (15-7-0, КО6) қарши рингга чиқиб, WBA чемпионлик камарини қўлга киритган эди.
Энди боксчимиз бўлажак тўқнашувда ана шу камарни ҳимоя қилади. Мазкур қарама-қаршиликда унга америкалик тажрибали боксчи Исаак Зарате (16-3-3, КО2) рақиблик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Муроджон профессионал рингдаги фаолиятини жорий йилнинг март ойида бошлаган ва шу вақтга қадар 4 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган. Учтасида нокаут қайд этган.
Бу боксчилари иштирокидаги жанг Калифорния штати (АҚШ)нинг Атлантик шаҳрида ташкил этилади. Жанг 10 раунд этиб белгиланган.
Фикрлар