Муроджон Аҳмадалиевга навбатдаги жангида омад тилаймиз
Аввал хабар берганимиздек, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жангини 23 август куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказади.
У мазкур бокс кечасида чилилик Рамон Контрерасга қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун, Аҳмадалиев бунгунги кунга қадар учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғолиб бўлган. 33 ёшли Контрерас эса 15 жангда ғалаба қозониб 6 тасида мағлуб бўлган.
Фикрлар