Муроджон Аҳмадалиевни жиддий синов кутиб турибди
Сўнгги йилларда профессионал боксчиларимиз АҚШ ва Россияда ўтаётган турли бокс кечаларида муваффақиятли иштирок этиб, ғалабаларга эришмоқдалар.
Ана шундай боксчилардан бири Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиевдир. У профессионал рингдаги навбатдаги жангини 23 август куни АҚШнинг Калифорния штатида ўтказади.
Муроджонга мазкур бокс кечасида чилилик Рамон Контрерасга қаршилик кўрсатади.
Маълумот учун, Аҳмадалиев бунгунги кунга қадар учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғолиб бўлган. 33 ёшли Контрерас эса 15 жангда ғалаба қозониб 6 тасида мағлуб бўлган.
Фикрлар