Мухлислар ЖЧ-2018нинг энг эсда қоларли вазиятига овоз беришди

ФИФА ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида ёзда Россия яшил майдонларида бўлиб ўтган ЖЧ-2018 мусобақасининг энг эсда қоларли вазиятини аниқлаш бўйича мухлислар ўртасида махсус сўровнома ўтказди.

Ишқибозларнинг тенг ярми (50%) Испанияга қарши ўйинда хет-трик қайд этган Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналдуга овоз беришган.

Бу борада кейинги ўринларни Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг Швецияга урган голи (24%) ва Уругвай форварди Эдинсон Каванининг Португалия дарвозасига урган голлари эгаллади (19%).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!