Нагаевдан "қайчи" услубидаги гол ёхуд "Қизилқум" - АГМК ўйини видеошарҳи

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ўз майдонида АГМКни қабул қилди. "Ёшлик" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Элгужа Григалашвили 36-дақиқада ҳисобни очди. 68-дақиқада эса Иван Нагаев ўзининг акробатик усулда тепган тўпи билан ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Беллашув сўнггида эса ҳимоячи ва дарвозабоннинг бир-бирини тушуна олмагани натижасида Мурзоев гол киритиб, ҳисобни қисқартиришга эришди, аммо бу гол олмалиқликларни мағлубиятдан сақлаб қола билмади.

Қуйида мазкур қарама-қаршиликда киритилган голларни томоша қилиш имконига эгасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!