Наманган вилоят ҳокими "Навбаҳор" учун яратилган энг зўр мадҳия муаллифига 10 млн сўм мукофот эълон қилди
Аввал хабар берганимиздек кеча Наманган футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Сариқов "Навбаҳор" мухлислари билан учрашув ўтказиб уларни қизиқтираётган саволларга қисқача жавоб берди.
Шамшод Сариқовнинг сўзларига кўра Наманган вилояти ҳокими «Навбаҳор» жамоаси мадҳиясини яратган ижодкорга 10 000 000сўм миқдорида мукофот пули ваъда қилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ПФЛ янги мавсум Суперлигада иштирок этадиган барча жамоалар ўз рамзига ва мадҳиясига эга бўлиши лозимлиги ҳақида эълон қилган эди.

Фикрлар