Наманганда қўл жанги бўйича халқаро турнир бошланди

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва қўл жанги федерацияси томонидан Наманган шаҳридаги Навбаҳор стадионида қўл жанги бўйича халқаро турнир ўтказилмоқда.

Унда жаҳоннинг машҳур спортчилари мамлакатимизнинг қўл жанги усталарига қарши ўзаро рақобатлашади. 

Айни дамда мазкур мусобақанинг очилиш маросими ўтказилмоқда. Унда элимиз суйган санъаткорлар томонидан ижро этилаётган куй ва қўшиқлар мусобақа иштирокчилари ҳамда мухлисларининг қалбига қувонч улашмоқда.

Нуфузли мусобақада жанглар соат 20:00 дан бошланади. Ушбу беллашувларда рингга кўтариладиган спортчилар билан танишинг:

55 кг: Алишер Жўрахонов (Ўзбекистон) - Толибжон Иноятов (Тожикистон)

60 кг: Шаҳбоз Турсунов ((Ўзбекистон) - Фирдавс Аҳмеджонов (Тожикистон)

65 кг: Олимжон Нормуродов (Ўзбекистон) - Данияр Кайшбеков (Қозоғистон)

70 кг: Муҳиддин Мамажонов (Ўзбекистон) - Роман Гамидуллаев (Россия)

75 кг: Жаҳонгир Жумаев (Ўзбекистон) - Эдуард Муравительский (Беларусь) 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!