“Насаф” Олий Лигадаги 589-ўйинини ўтказади

 

Бугун “Насаф” жамоаси футбол бўйича XXVI Ўзбекистон чемпионатидаги илк учрашувини ўтказади. “Аждарлар”нинг чемпионатдаги дастлабки учрашуви ўзбек футболи ташкил бўлган кўҳна ва навқирон Қўқон шаҳри жамоаси билан бўлади.

“Насаф” бу йил Ўзбекистон чемпионатидаги 21-иштирокини бошлайди. Жамоанинг бугунги учрашуви олий лигадаги 589-ўйини сифатида тарих саҳифасидан жой олади. “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фаолияти давомида ўз шогирдларини чемпионатда 122-марта майдонга бошлаб тушади.

Бугунги учрашувни ФИФА рефериси, қитъамизнинг тўрт карра энг яхши ҳаками – Равшан Эрматов бошқаради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Учрашувнинг захира ҳаками этиб А. Эргашев тайинланган. Ҳакамлар ишини бугун А.Абдуллаев назорат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!