"Насаф" футболчилари жисмоний тайёргарлик бўйича норматив топширишди

Хабарингиз бор Суперлига клублари футболчиларининг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб боришади.

Шуни таъкидлаш керакки, бу каби тест-синовлари ўтган мавсумдан бошлаб ўзбек футболида илк марта амалга тадбиқ этилганди. Бу йил ҳам Суперлига жамоалари янги масум олдидан ушбу нормативларни тоширишмоқда.

Бугун “Насаф” жамоаси футболчилари нормативлар топширишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими ходими педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев бошчилигидаги мутахассислар "Насаф" футболчиларини синовдан ўтказишди. Футболчилар 30 метрга югуриш, узунликга сакраш, 7х50 метрга югуриш, “Yо-Yо” тест синовлари бўйича нормативлар топширишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!