Навас "Реал" раҳбариятидан ўзини трансферга қўйишни сўради
“Реал” Мадрид клуби посбони Кейлор Навас яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда El Chiringuito хабар тарқатмоқда.
Унга кўра 31 ёшли коста-рикалик дарвозабон “қироллик клуби” раҳбариятидан январда ўзини трансферга қўйишни сўраган. Айтиш лозимки, “Реал” ёзда “Челси”дан бельгиялик посбон Тибо Куртуани сотиб олгач Навас захира дарвозабонига айланиб қолди ва етарли ўйин амалиётига эга бўла олмай келмоқда.
Маълумот учун, Навас жорий мавсум “Реал” сафида жами 7та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 7та гол ўтказиб юборди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар