"Навбаҳор" Канчельскис қўл остида илк машғулотини ўтказди
Суперлига 25-тур доирасидаги 3 октябрь куни Тошкентда “Бунёдкор” клубига қарши кечган учрашувдан сўнг, "Навбаҳор" жамоаси аъзолари қисқа муддатли таътилга чиқишганди. 7 октябрдан бошлаб, футболчилар 26-тури доирасидаги Наманганда 20 октябрь куни ўтказиладиган Бухоронинг “Бухоро” клуби билан бўладиган ўйинга тайёргарликни бошлаб юборишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Машғулот кеча кечки пайт Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” клубининг янги бош мураббийи, россиялик мутахассис Андрей Канчельскис бошчилигида ўтказилди.
Машғулотлар бугун ҳам яна давом эттирилади.
Фикрлар