“Навбаҳор” Мансур Саидов билан шартнома имзолайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

Фарғонанинг “Нефтчи” клубидаги иштироки билан мухлисларимизга яхши таниш бўлган ярим ҳимоячи Мансур Саидов “Навбаҳор” таркибига қўшилди. Бу ҳақда “лочинлар” матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу ярим ҳимоячи клуб мухлислари учун бегона эмас. Саидов 2014 йилги мавсумда айнан “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилганди. Футболчи 2016 йилги мавсумдан кейин фарғоналиклар билан хайрлашиб, Навоийнинг “Қизилқум” клуби йиғинида қатнашишни бошлаганди.

Саидов оилавий шароитга кўра Навоий жамоаси таркибида тўп сурмасликка қарор қилди. Тез орада Мансур билан шартнома имзоланади ва у ҳам “Навбаҳор”нинг тўлақонли аъзосига айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!