“Навбаҳор” беш нафар футболчи билан шартнома имзолади
Мавсумлар оралиғида “Навбаҳор” жамоаси сафига келиб қўшилган футболчилар билан шартнома тузиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Бундан бироз вақт олдин беш нафар футболчини янги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказиши расман ҳал этилди. Хусусан жамоа машғулотларида қатнашишни бошлаган тажрибали футболчилар Ойбек Қиличев, Мансур Саидов ва иқтидорли футболчи Асилбек Омонов билан шартнома имзоланди.

Шунингдек, ўтган мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи Тоҳир Шамситдинов ва ярим ҳимоячи Аъзам Алиев билан амалдаги шартнома муддатлари узайтирилди. Бунга қадар Жаҳонгир Меҳмонов, Ғиёс Комилов, Мирзоҳид Ғофуров, Рўзимбой Аҳмедов, Неманья Йованович, Алишер Саматов билан ҳам келишувга эришилиб, жамоа сардори Дилшод Жабборов ва маҳоратли ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев билан амалдаги шартнома муддати узайтирилганди.

Фикрлар