“Навбаҳор” эртадан тайёргарликни бошлайди

10 ноябрь куни ўтказилган Суперлига 30-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Бунёдкор” клублари ўртасидаги учрашувдан кейин "Навбаҳор" футболчиларига қисқа муддатли таътил берилганди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Жамоа аъзолари 25 ноябрь куни ўтказиладиган Суперлига 31-тури доирасидаги сафарда “Бухоро” клубига қарши ўтказиладиган ўйинга тайёргарликни эртага бошлашади.

Тўрт кунлик таътилдан кейинги илк машғулот эртага соат 17:00 да “Марказий” ўйингоҳда бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!