"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор"дан енгилди

"Навбаҳор" жамоаси бугун Тошкентда ташкил этилаётган ўқув-машғулот йиғинининг дастлабки босқичини якунлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дастлабки йиғин сўнггида Тошкентнинг "Бунёдкор"га назорат ўйини ўтказилди. "Қалдирғочлар" билан ўтган баҳсда 2:1 ҳисоби қайд этилди. "Бунёдкор"нинг ҳар икки бўлимда урган биттадан голига  Азамат Алланиёзовнинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарилди. Алланиёзов пенальтидан самарали фойдаланди.

Умуман олганда, "лочинлар" учрашувни ёмон ўтказмади. Кўп ҳолларда рақибдан устунликка эришиб, гол уриш учун имкониятларга ҳам эга бўлишди. Лекин вазиятлардан фойдалана олмаслик имкониятни чеклаб қўйди.

"Навбаҳор" баҳсни қуйидаги таркибда ўтказди: Абдумавлон Абдужалилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Дарко Станоевич, Авазбек Маматҳўжаев, Мирзоҳид Ғофуров, Остон Ўрунов, Аъзам Алиев, Дилшод Шарофиддинов, Зоҳир Пиримов, Азизбек Турғунбоев, Азамат Алланиёзов.

Захирадан майдонга тушганлар: Мирзоҳид Маматханов, Илҳом Бойдедаев, Равшан Ҳурсанов, Аббос Ғуломов, Шоҳзамон Ҳайруллаев.

Учрашувда кичик жароҳат туфайли Дилшод Жабборов, Аюбхон Нўъмонов ва Янис Линда иштирок эта олишмади. Мазкур ўйиндан сўнг футболчиларга қисқа муддатлик таътил эълон қилинди.

23 январь куни жамоа аъзолари Тошкентда тўпланиб тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!