"Навбаҳор" тарбияланувчилари ғалаба билан бошлашди

 

Бугун олий лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказиб келинаётган Ўзбекистон биринчилигининг “С” гуруҳидаги баҳсларга старт берилди.

“С” гуруҳида “Навбаҳор” футбол клуби қошида фаолият юритаётган “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби тарбияланувчилари “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилишади. Гуруҳда ёш "лочинлар"га “Нефтчи” (Фарғона), “Металлург” (Бекобод), “Олмалиқ” (Олмалиқ) ва “Қўқон-1912” (Қўқон) клубларидаги тенгқурлари рақиблик қилишади.

Дастлабки турда "Навбаҳор" тарбияланувчилари “Металлург” жамоаси билан баҳс олиб боришди. Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган учрашувда ёш "лочинлар" 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Дастлабки турнинг иккинчи учрашувида “Олмалиқ” ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилади. “Нефтчи” жамоаси эса биринчи турда дам олди. 2-турдан ўрин олган ўйинлар 14 июнь санасига белгиланган.

Шу куни "Навбаҳор" ёшлари Фарғонада “Нефтчи” клуби меҳмони бўлишади. “Металлург” эса “Олмалиқ” жамоасини қабул қилади. Гуруҳ босқичи 23 август куни якунига етади.
 

Олий лига тайёрлов гуруҳлари биринчилиги

"С" гуруҳи, 1-тур

“Навбаҳор” – “Металлург” – 4:1 (2:0, 2:1)

7 июнь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ

Голлар: К.Мирғиёсов (14), А.Жалилов (39), Ж.Баҳодиров (61), И.Каримов (73) – Б.Абдумажидов (59).

Огоҳлантиришлар: К.Абдусаломов (69), Ж.Нурматов (79, иккаласи ҳам “Металлург”).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!