“Навбаҳор” – “Бунёдкор” ёхуд Наманганда бронза медаллари масаласи ҳал бўлади

  • 7 ноябрь, 2018, 19:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор 10 ноябрь куни Cуперлиганинг 30-тури доирасида “Навбаҳор” ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

Tecno

«Навбаҳор» ва «Бунёдкор» Суперигада (олий лига) жами 25 марта тўқнаш келишган. Шулардан 17тасида тошкентликлар ғолиб бўлишган, 3та ўйинда "лочинлар" ғалабани тантана қилишган. Ўзаро ўйинларда беш бора дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати «Бунёдкор» фойдасига 51:16 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўйинларда «Бунёдкор» 56 очкони, «Навбаҳор» эса 14 очкони қўлга киритган.

“Бунёдкор”нинг ва “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 6:0, “Навбаҳор”нинг энг йирик ғалабаси эса – 2:1.

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Навбаҳор” ўз уйида “Бунёдкор”ни икки марта мағлуб этган. 3 марта дуранг қайд этилган. "Бунёдкор" Намангандан олти марта ғалаба билан қайтган.

Наманганда ўтган сўнгги беш учрашув:

2017 - «Навбаҳор» - «Бунёдкор» 2:1

2017 - «Навбаҳор» - «Бунёдкор» 1:1

2016 - «Навбаҳор» - «Бунёдкор» 1:3

2015 - «Навбаҳор» - «Бунёдкор» 0:1

2014 - «Навбаҳор» - «Бунёдкор» 0:3

Эслатиб ўтамиз, айни дамда ушбу жамоалар мусобақа жадвалида ёнма-ён боришмоқда. Аниқроғи, "Навбаҳор" 25 очко билан 3-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Бунёдкор" 24 очко билан 4-поғонадан жой олган. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинни ушбу ўйин катта эҳтимол билан бронза медаллари тақдирини ҳал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!